Ногирон ўқувчиларга ўқув қуроллари туҳфа қилинди

Ургут туманида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан тадбир ташкил этилди.
Тадбирга тумандаги 155 нафар ногирон ўқувчилар жалб этилиб, уларга ҳокимликнинг байрам совғаси - ўқув қуроллари топширилди. Шунингдек, тумандаги Дўстлик МФЙ ҳудудидаги “Боғи Фаришта” базмгоҳида 200 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга байрам дастурхони ташкил этилиб, 15 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ногиронлик аравачаси, 10 нафари эшитиш аппарати, 10 нафари қултиқ таёқ, 10 нафари ҳасса билан таъминланди.
Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.