Ногиронлиги бор шахслар учун “Тўсиқсиз туризм” дастури ишлаб чиқилади — Шавкат Мирзиёев

“Бунда:

➖ ҳар бир вилоятдан йилига 1 минг нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хивага бепул саёҳатлари ташкил қилинади;
➖ келгуси икки йилда 200 та маданий мерос ва 100 та концерт-томоша объектлари, аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида зарур инфратузилма яратилади.

Бу дастурни амалга ошириш учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратамиз. Умуман, туризм лойиҳаларига 2030 йилга қадар 2,5 миллиард доллар инвестициялар йўналтирилади”, – деди номзод.