Ногиронлик аравачасини 4 йил кутган 92 ёшли онахон «Адолат» СДП кўмаги билан орзусига эришди

Яқинда аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказиш учун Самарқанд шаҳридаги Хўжа Аҳрор Вали маҳалласига бордик. Очиғи, ҳамма қилган ишимизнинг асл моҳиятини, унинг қийматини 92 ёшли онахон билан бўлиб ўтган воқелик белгилаб берди.
Самимий суҳбатдан сўнг “Сизга бирор ёрдам керакми”, деган саволимизга онахон узоқ ўйланиб жавоб берди. Онахон дориламон кунларда кексалик нафақасини олиб, яқинлари ардоғида яшаётганини айтиб, биргина ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини маълум қилди.
Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган эзгу фикрни амалиётга қўллаган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилояти кенгаши фаоллари ташаббуси билан онахонга ногиронлик аравачаси топширилди.
- Ногиронлик аравачасини 4 йил кутдим, - дейди онахон. - Бугун шаҳримизда бўлаётган ўзгаришларни, кундан-кун чирой очаётган кўчаларни, ҳамма мақтаётган Регистон майдонида қўйилаётган 3D томошаларни кўриш орзусида эдим. Ушбу ниятимни амалга оширишга кўмаклашгани учун “Адолат” партияси фаолларига раҳмат, дея кўзларида қувонч ёши билан дуога қўл очган онахоннинг кайфияти бизни руҳлантириб юборди.
Нодира РАЖАБОВА,
“Адолат” СДП вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” раиси.