Ободонлаштириш, тозалик кунлик ишимизга айлансин

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд шаҳар ташкилоти вакиллари Самарқанд шаҳрида жамоатчилик назорати тадбирини ўтказди.

Тадбир давомида шаҳарда экология билан боғлиқ бир неча салбий ҳолатлар кузатилди. Масалан, Ёшлик маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли автомобиль йўлига қурилиш материаллари тўкиб ташланган, Ватанпарвар маҳалласидаги истироҳат боғида кўп йиллик дарахт кўчатлари суғорилмаган, ҳудуд ободонлаштирилмаган, айрим майдон ва йўлаклар чети бегона ўтлардан тозаланмаган.
Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами яқинлашяпти, Қолаверса, Самарқанд шаҳрида кўплаб халқаро тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Биз жамоатчилик назорати давомида мавжуд ҳолатларни бартараф этиш мақсадида тадбирколарга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирдик. “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаолларга истироҳат боғини тартибга келтириш, дарахтларни суғориш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича керакли тавсияларимизни бердик. Лекин айрим жойларда ободонлаштириш ишларининг аҳволи ҳаминқадар экани мутасаддиларни ҳушёр торттириши керак.

Учқун Амиров,
Экопартиянинг Самарқанд шаҳар ташкилоти раиси.