Ноқонуний буйруқ натижасида ташкилотга етказилган зарар раҳбар томонидан қопланади

Янги Меҳнат кодексининг 349-моддасига асосан ташкилотлар раҳбарлари ўзлари томонидан шу ташкилотга етказилган зарарларни қоплаши керак.
Юқоридаги моддага кўра, ташкилотга унинг меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган раҳбари томонидан етказилган зарарнинг ўрни ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга риоя этилган ҳолда ташкилот мулкдорининг ёки у ваколат берган органнинг қарори асосида қопланади. Раҳбар зарарнинг ўрнини ихтиёрий тартибда қоплашни рад этган тақдирда, етказилган зарар суд тартибида ундирилади.