“Нурмагомедов - Фергюсон жанги бўлади. UFC доим имкон топган
- 13.03.2020 11:18
- 248
- Спорт
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдель-Азиз мижози ва Фергюсон ўртасидаги жанг бўлишига ишонади, деб ёзмоқда "Оламспорт" нашри.
“Болалар, Ҳабиб ва Тони ўртасидаги жанг ўз вақтида бўлади, UFC доим имкон топган. Мухлислар билан ёки уларсиз жанг барибир ўтказилади. Одамларга бу жанг керак!“, деди Али Абдель-Азиз.
Эслатиб ўтамиз, жанг аввалдан тасдиқланганидек, 18 апрель куни АҚШда бўлиб ўтиши керак.