Нурободлик чўпон билан гулхан атрофида суҳбат

Нуробод туманидаги “Олға” хўжалигида 20 дан зиёд отар мавжуд бўлиб, 7,5 мингга яқин қўй-қўзи боқилади.

Ушбу чорвачилик хўжалигининг бош чўпони Машраб Тўраевдир. У Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор” унвонига сазовор бўлди.
Машраб ака билан суҳбатлашиш учун туман марказидан қарийб 50 километр узоқликда жойлашган кашарга, яъни чўпонлар қишлайдиган жойга жўнадик. Етиб боргунимизча қоронғу тушди.
Чорвадор билан гулхан атрофида суҳбат қурдик.