Нурободлик оила энг ибратли деб топилди

15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Самарқандда "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик- танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг шаҳар ва туманлар босқичларида 192 нафар ибратли оила 3 та шарт асосида ўзаро беллашиб, шундан 16 нафари танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Кўрик-танлов вилоят босқичида Нуробод туманидаги Тегирмонбоши маҳалласида истиқомат қилувчи Абдуфаттоҳ Турсуновлар оиласи ғолиб деб топилиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Иккинчи ўрин Самарқанд шаҳри Ғиёсиддин Жамшид маҳалласидаги Одил Тўхтаевлар оиласига, учинчи ўрин Каттақўрғон туманининг Шўрак маҳалласидан Эркин Рашидовлар оиласига насиб этди.

Ғолиблар вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.