“Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси ўзгарди

Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган йиғилишда “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгаши аъзолари, республика бошқаруви ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

6.JPG

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига кўра, шу пайтга қадар жамғарманинг республика бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Жалилов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

5.JPG

Унинг ўрнига Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Қосимов иштирок этди.

9.JPG

ЎзА.