Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди
- 18.06.2020 12:50
- 430
- Долзарб
Қозоғистон биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Бу ҳақда Элбоши матбуот хизмати хабар берди.
"Хавотирга ўрин йўқ. Ҳозирда Нурсултон Назарбоев ўзини ўзи яккалаш режимида бўлиб турибди. Афсуски, Элбошида коронавирус инфекцияси бўйича ўтказилган сўнгги тест таҳлиллари мусбат натижа кўрсатди.
Нурсултон Назарбоев масофадан туриб ишлашда давом этмоқда", дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 15 877 та ҳолат қайд этилган.
Теглар:
Нурсултон Назарбоев
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юксак қадрият: Илм ва фидойиликка бахшида умр
- Бугун, 17:43
- Саломатлик
АҚШ – Эрон уруши тугаши яқинми?
- Бугун, 16:51
- Хориж
Йигирма миллион сўмдан ортиқ маош оламан
- Бугун, 16:40
- Таълим
Нарпай 100 ёшда: қадрдон замин ва дийдор байрами
- Бугун, 12:24
- Мутолаа