Нурсултон Назарбоев биринчи марта иккинчи оиласи борлигини тан олди
Қозоғистоннинг биринчи президенти «Менинг ҳаётим» номли хотиралар китобини ёзди.
Унда собиқ президент Асел Исабаева билан мусулмон одатига кўра турмуш қурганини тилга олган. Бу турмушдан икки фарзанд – 2005 йилда Тауман, 2008 йилда эса Байкен туғилган.
Маълум бўлишича, Асел Исабаева турмушидан аввалроқ Остонада бўлиб ўтган «Мисс Қозоғистон» гўзаллик танловда Гран-прини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Нурсултон Назарбоев деярли барча давлат лавозимларини бой берди: январь ойида парламент бир овоздан собиқ президентни Элбаси мақомидан маҳрум қилди. Шундан сўнг дарҳол Сенат Назарбоев Қозоғистоннинг фахрий сенатори бўлмаслигини эълон қилди. Бу унвон парламентда бутунлай олиб ташланди.
Умуман олганда, қозоғистонликлар авваллари Биринчи Президент куни деб аталган 1 декабрни иккинчи йилдирки нишонламаяпти. 2021 йилда бу сана байрам саналган ва бутун мамлакат бўйлаб гала-концертлар бўлган.