Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди

Қозоғистон биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Бу ҳақда Элбоши матбуот хизмати хабар берди.

 "Хавотирга ўрин йўқ. Ҳозирда Нурсултон Назарбоев ўзини ўзи яккалаш режимида бўлиб турибди. Афсуски, Элбошида коронавирус инфекцияси бўйича ўтказилган сўнгги тест таҳлиллари мусбат натижа кўрсатди.

Нурсултон Назарбоев масофадан туриб ишлашда давом этмоқда", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 15 877 та ҳолат қайд этилган.