Нурсултон Назарбоев партия етакчиси ваколатларини Токаевга топширмоқчи
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматнинг “Нур Отан” («Ватан нури») партияси раиси ваколатларини мамлакат президенти Қосим Токаевга ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақида собиқ президент матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.
"Сиёсий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Нурсултон Назарбоев "Нур Отан" партияси раиси ваколатларини топширишга қарор қилди ва партияни мамлакат президенти бошқариши кераклигини таъкидлади. Ваколатни топшириш тартиби партия уставига мувофиқ амалга оширилади”, деб ёзди Укибай Twitterда.
Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Назарбоев 2019 йилнинг 20 мартида президентлик лавозимини тарк этди. Бироқ Хавфсизлик кенгаши раҳбари ва ҳукуматнинг “Нур Отан” партияси етакчиси лавозимларини сақлаб қолган.
2021 йил апрелида Назарбоев Қозоғистон халқи ассамблеяси раислигидан кетиши ва бу ваколатларни республиканинг амалдаги раҳбарига ўтказиш тўғрисидаги қарорини эълон қилган эди, бироқ бу органнинг фахрий раиси сифатида қолди.