Ўзбекистонда шу пайтга қадар 283 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи доирасида 3-доза вакцина билан эмланд
Ўзбекистонда шу пайтга қадар 283 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи доирасида 3-доза вакцина билан эмланди
25 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши “ZF 2001” вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар – 14 342 нафарни ташкил этди. Улардан 6 835 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси, 4 203 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси ва 283 нафар кўнгилли 3-доза билан эмланди.
Бугунги кунда вакцинанинг мамлакатимизда учинчи босқич синовлари муваффақиятли ўтказилаётгани ва Ўзбекистоннинг ушбу вакцинани яратиш ва ишлаб чиқаришда ҳаммуаллиф давлат этиб белгилангани инобатга олиниб, “ZF-UZ-Vac2001” вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойдаланишга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Вакцина ҳаммуаллифи сифатида тан олиниш мамлакатимизга кўплаб янги имкониятларни тақдим этади. Аввало, эмлаш воситаси юртимизда ишлаб чиқарилади. Ўзбекистоннинг бренди сифатида дунёга танилади. Минтақа аҳолисига вакцина етказиб берувчи давлат мақомига эришамиз. Шундай бўлгач, юртдошларимизни коронавирусга қарши эмлаш жаҳондаги вакцина ишлаб чиқарувчилар таклиф этган қийматдан анча арзонга тушади. Бу - пандемия ҳали-ҳамон инсониятни таҳликада тутиб турган бир пайтда дунёнинг кўплаб давлатлари ҳавас қилгулик муваффақиятдир.
Манба: @koronavirusinfouz