Одамлар сайёр қабулда мурожаатларига ижобий ечим топди

Молия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Тойлоқ ҳамда Паст Дарғом туманларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, муаммоларини ўрганиш ва масалани ўз вақтида ижобий ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 33 та масала ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан 10 таси жойида ҳал этилди, 6 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган мурожаатлар ўрганиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
– Уй-жой учун субсидия олиш масаласида бир, икки ташкилотга мурожаат қилган эдим, - дейди тойлоқлик Фарангиз Файзиева. – Аммо уларнинг жавобларидан қониқиш ҳосил қилмадим. Молия вазирлигидан келган масъулларга раҳмат, масалани аниқ, содда ва қонуний тарзда тушунтириб беришди ва ечими бўйича ёрдамларини аяшмади. Бу каби сайёр қабулларда муаммоларимизга ечим топилаётганидан хурсандмиз.
Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси ахборот хизмати.