Одобнома: Бургут боласи
- 27.03.2019 07:45
- 336
- Мутолаа

Бир куни одам бургут тухумини топди ва уни товуқ тагига қўйди.
Бургутча жўжалар билан бирга ўсди ва уларга ўхшаб қолди; у қақағларди, улардай ерни титкалаб чувалчанглар қидирарди, қанотларини қоқар ва учишга уринарди.
Йиллар ўтди. Бир куни улғайган бургут осмонда мағрур парвоз қилаётган қушни кўрди. Ажойиб, хушқад, кучли шамолларни аҳён-аҳёнда катта қанотларини биргина қоқиб енгарди. Қойил қолган хонаки бургут сўради:
-Бу қандай қуш?
-Бургут, барча қушларнинг қироли, - жавоб берди товуқлардан бири. – У осмонга мансуб. Биз товуқлар эса ерга мансубмиз.
Бургут индамади. У товуқдай яшади ва вафот этди, чунки у ўзининг товуқдан келиб чиққанига ишонарди.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
Теглар:
Одобнома
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хитойдан ким нима билан келди?
- Бугун, 16:35
- Иқтисодиёт
Мамлакат тақдири малакали мутахассис қўлида
- Бугун, 16:23
- Таълим