Одобнома : Оддий одамларнинг ҳаёти – оддийроқ!
- 11.04.2019 08:00
- 91
- Мутолаа
Ходим камтаргина идорасидан чиқиб, гумбазлари офтобда ярқираётган император саройига қараб ўйлади: “Мен ҳам олий насаблар оиласида туғилганимдами? Ҳаётим жуда шоҳона бўларди”. У шовқин-сурон асбобларнинг бир маромда тақ-туқи эшитилаётган шаҳар маркази томон йўл олди. Бу ерда ишчилар янги бино қураётган эдилар. Улардан бири қоғоз кўтарган олифта ходимни кўрди ва ўйлади: “Эҳ, нега мен отам айтгандек, ўқимадим-а! Ҳозир мен ҳам унингдек, олифта кийиниб юрардим, куни бўйи ёзувларни кўчириб ўтирардим ва ҳаётим осойишта кечарди”.
Шу пайт император ўз саройидаги катта ва ёруғ дераза олдига келди, майдонга кўз солди, қурувчиларни, қоғоз кўтарган ходимни, сотувчиларни, катталар ва болаларни кўрди-да, беихтиёр ўйлади: “Улардек куни бўйи тоза ҳавода бўлиш, жисмоний меҳнат қилиш, идорада тинчгина қоғоз қоралаш ёки савдогар бўлиш қанчалар яхши. Сиёсат ва бошқа мураккаб масалалар тўғрисида бош қотирмайсан киши”. Сўнг: “Оддий одамларнинг ҳаёти – оддийроқ”, деб қўйди ўзича.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сайёр қабулда 332 та мурожаат бўлди
- 14 дақиқа аввал
- Самарқанд
Талабалар "Заковат" интеллектуал ўйинида беллашди
- Бугун, 14:44
- Таълим
Тўрт вилоятга раҳбар бўлган ҳоким
- Бугун, 13:23
- Самарқанд