Одобнома: Унда йўқ нарсани тиладим

Йўл чеккасида гадой турар ва тиланчилик қиларди. Ёнидан ўтаётган отлиқ гадойнинг юзига қамчи билан урди. Гадой кетаётган отлиққа қараб айтди:

-Бахтли бўл.

Ҳодисани кўрган деҳқон бу сўзларни эшитиб, сўради:

-Нега унга бундай тилак тиладинг? Наҳотки шунчалик мўминсан?

-Йўқ, - деди гадой. – Унда йўқ нарсани тиладим. Отлиқ бахтли бўлганида, у менинг юзимга урмасди.