Одобнома: Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин
- Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
- Таомни узоқ чайнаб, кейин енг.
- Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг.
- Овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
- Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг.
- Дастурхонингиздан хурмо аримасин. Узум, хурмо ва зайтун.
- Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
- Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
- Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
- Сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
- Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
- Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
- Укроп истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади. Сигирнинг сути шифо, ёғи даводир.
- Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у турли доривор гиёҳларни ейди.
- Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг.
- Асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.