Одобнома: Ота-онага итоат - олий ибодат
- 28.02.2019 09:43
- 70
- Мутолаа
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳижрат учун байъат қилмоқчи бўлди. У ота-онасини йиғлаган ҳолда қолдириб келган эди. Ул зот:
«Ота-онангнинг ҳузурларига қайтгин, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, худди шундай қилиб кулдиргин», дедилар».
Бундан англаш мумкинки, демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онанинг розилигини топиш, уларни хурсанд қилишни вақти келганда ҳатто ҳижратдан ҳам устун қўйган эканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онанинг ҳақини қандай улуғлаганларига бир назар солинг. Ўзларига ҳижрат учун байъат қилгани келган мухлис кишига «Ота-онангнинг ҳузурига бориб, уларни кулдир», демоқдалар.
Баъзи ҳолатларда ёшлар диний амалларга қизиқиб, ота-оналарнинг ҳақларини ортга суриш ҳолатларига йўл қўйишлари мумкин. Бундай пайтларда илм соҳиблари дарҳол уларга насиҳат қилиб, ишни тўғри йўлга буришлари керак экан.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати.