Одобнома: Янги нашр

Устоз киши ҳам билимга, ҳам доноликка эга бўлиши керак, деб ҳисобларди.

-Фарқ нимада, - дея ундан сўрашди. У жавоб берди:

-Билимга китобларни ўқиш ва маърузаларни тинглаш билан эришилади.

-Доноликкачи?

-“Ўзинг”, деб аталган китобни ўқиш билан.

Кейин қўшимча қилди:

-Лекин, бу осон масала эмас. Умрнинг кейинги ҳар дақиқасида ҳаёт унга янги нашрларни тортиқ қилади.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.