Оилаларни мустаҳкамлаш ҳафталигига бугундан старт берилди
Ҳуқуқий саводхонлик куни, саломатлик, миллий қадриятлар, оилавий китобхонлик куни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш куни… Ушбу кунлар 13 майдан то 19 майга қадар маҳалла, таълим муассасаларида ўзига хос тарзда ўтказилиши белгиланган.
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси томонидан 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида чора-тадбирларни белгилаб чиқди.
- Ҳафталик давомида оиланинг ҳар бир аъзоси иштирокини таъминлашга ҳаракат қилдик, - дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси раҳбари З.Шодиева. – Жойларда ибратли оила танловлари ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди. Олий ўқув юрти талабалари ўртасида «Оила жамиятнинг асосий бўғини» мавзусида учрашувлар ўтказилди, спорт марафонлари ташкиллаштирилди.
Шунингдек, «Келин-куёвлар инновацион мактаби» тингловчилари билан байрам учрашувлари, миллий маданий марказларда байрам тадбирлари ўтказилади.
«Ўзбекистонда замонавий намунали оила ривожланишининг долзарб масалалари» мавзусидаги семинар ҳам 21 май куни Самарқанд шаҳрида ўтказилиши мўлжалланмоқда.