Олий Мажлис Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда

Бугун, 13 июнь куни Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг YouTube  тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.