Олий маълумотга эга иқтисодчи, инглиз ва рус тилини билган ёшлар учун имконият
Самарқанд вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бўш иш ўринларига танлов эълон қилди.
Вилоят ҳокимлиги ходимларининг малака талаблари қўлланилади:
- маълумоти: олий маълумот бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга бўлиши (хорижий давлатларда таълим олганларга устуворлик берилади);
- мутахассислиги: иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
- тил билиш даражаси: давлат тилидан ташқари инглиз ва рус тиллари ёки хитой ва рус тилларида эркин суҳбатлаша олиши, истисно ҳолатларда фақат рус тилини билиши (бошқа хорижий тилларни мукаммал биладиганларга ҳам устуворлик берилади);
- иш стажи: соҳаси бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлиши, истисно тариқасида иш стажига эга бўлмаса-да, лекин хорижий тилларни мукаммал билиши;
- қўшимча талаблари: компьютер технологиялари ҳамда интернет тармоқларидан эркин фойдалана олиши, шунингдек, хорижий давлатлар билан алоқалар ўрнатиш, шартномалар тузиш, музокаралар олиб бориш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.
Қўшимча имтиёзлар: танловдан ўтган иқтидорли ва ҳаракатчан ходимларга хизмат уйи берилади.
Танловда иштирок этишни хоҳлаган ташаббускор ва иқтидорли номзодлар 2024 йилнинг 3 апрелига қадар Самарқанд вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси (Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони , 1-уй) га мурожаат қилишлари мумкин.
Номзодлар билан суҳбатни вилоят ҳокимининг ўринбосари ўтказади.
Мурожаат учун телефонлар:
Иш тел.: (66) 230-48-42
Телеграм: (97) 408-26-66
Иш тел.: (55) 701-11-17
Телеграм: (88) 285-85-94
Иш тел.: (66) 230-42-22
Телеграм: (91) 528-40-91