Оммавий юришда 12 минг киши иштирок этди
Самарқанд шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида оммавий юриш бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган марафонда иштирокчилар Самарқанд вилояти мусиқали драма театри олдидан юришни бошлаб, Бўстонсарой ва Мирзо Улуғбек кўчалари орқали “Динамо” стадионига келишиб, ўйингоҳда эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.
Оммавий юриш марафонида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.