Онлайн хизматлар туфайли аҳолининг 18 миллиард сўм маблағи тежалган
Ҳозирда электрон ҳукумат орқали аҳолига 265 турдаги онлайн давлат хизматлари кўрсатилади. Мазкур хизматларнинг 143 таси бепул, 131 тасидан фойдаланишда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.
Самарқанд тумани давлат хизматлари маркази оператори Беҳруз Абдуваҳобовнинг Zarnews' га маълум қилишича, портал орқали 2,5 миллион хизматлар кўрсатилиш натижасида аҳолининг 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағи тежалган.
Бугун портал ўз фойдаланувчиларига бир нечта қулайликлар жамланмасидан иборат янги имкониятни тақдим этмоқда.
Эндиликда, сиз Ягона порталдаги шахсий кабинетингиз орқали умумий маълумотларингизни кўришингиз ва тегишли хизматлардан янада осон фойдаланишингиз мумкин. Жумладан, хизмат фаолиятидан таълим даражаси ва иш тажрибаси ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
“Кўчмас мулк” бўлимидан кадастр рақам ва яшаш манзили ўрин олган. Автомобиль воситаси ҳақида маълумот бандида фойдаланувчига тегишли маълумотлар келтирилади ва сиз бу орқали жарималар ҳақида хабардор бўласиз. Оила аъзоларингиз таркиби ҳақида маълумотларни эса “Менинг оилам” бўлимида кўрасиз, “Менинг карталарим” бўлимида электрон давлат хизматлари учун тўлов амалга ошириш мақсадида 85 турдаги давлат хизматлари учун онлайн тўлаш ҳам осон, ҳам ишончли.