Оқдарёда 45 оила бошпанали бўлди
- 31.01.2020 21:15
- 251
- Самарқанд
Оқдарё тумани Даҳбед маҳалласидаги Самарқанд агроиқтисодиёт коллежининг фойдаланилмай турган ётоқхонаси туман маҳаллий бюджети ҳисобидан 3 миллиард 320 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланиб, ижтимоий уйга айлантирилди. Уй иссиқлик тизими ва ичимлик суви тармоғи билан таъминланди.
Туманнинг 35 маҳалласида оғир шароитларда кун кечираётган 45 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила яшаши учун зарур шароитларга эга мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши янги хонадон соҳиблари қалбига қувонч бағишлади.
Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа