Оқдарёда боғчалар сони биттага кўпайди

Оқдарё тумани Турон маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури доирасида мукаммал таъмирдан чиққан 11-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

150 ўринга мўлжалланган муассаса барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Ошхона, ювиниш хонаси, ётоқхона ва болалар майдончалари замонавий талабларга мос тарзда қурилган.

– Ўзим тадбиркорман, – дейди шу маҳаллада яшовчи Мақсуда Мардиева. – Фарзандларим ёш. Уларнинг тарбияси билан шуғулланиб, тадбиркорлик қилишда қийналардим. Бугун Янгиқўрғон қишлоғимизда очилган боғча барчамиз учун қулайлик яратадиган бўлди. Муассасанинг юмшоқ мебеллар, болалар учун махсус ётоқ ўринлари, тиббий асбоб-ускуналар, мусиқий асбоблар ҳамда турли хил ўйинчоқлар билан таъминлангани ҳаммамизни қувонтирди.