Ўқишни кўчириш тартиби қандай?
Республика давлат олий таълим муассасалараро ўқишни кўчиришга (ички «перевод») 2 та узрли сабабга асосан рухсат берилади:
- талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
- давлат хизматчиси иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда (тегишли вазирлик/идора раҳбарининг тавсияси асосида).
Бошқа ҳолатларда «ички перевод»га рухсат берилмайди.
Хорижий давлатлардаги ОТМдан ўқишни кўчиришда (ташқи «перевод»):
- мос ва турдош таълим йўналишига талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари натижасида ўтиш балини тўплаш талаб этилади. Бунда касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли ОТМ, тест синовлари эса ДТМ томонидан ўтказилади.
- ўтиш балидан паст балл тўплаган талабаларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади.
- мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
- Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш хорижий ОТМдан ўқишни кўчириш тартиби каби ташкил этилади.
- мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишига тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт)ни бир марталик тўлов асосида кўчириши мумкин.
Аризалар қуйидаги электрон платформалар орқали қабул қилинади:
- transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;
- my.dtm.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.
Ҳужжатлар қабули 5 августга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Керакли ҳужжатлар:
➖ ариза (онлайн тарзда);
➖транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (ЖПEГ ёки ПДФ шакли);
➖ академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).