Ўқувчилар Амир Темурнинг ҳарбий санъати ҳақида нималарни билади?

Шу кунларда Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан “Амир Темур буюк давлат арбоби ва моҳир саркарда” шиори остида маънавият ҳафталиги ўтказилмоқда.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ташаббуси билан Амир Темур мақбарасида ташкил этилган тадбир ҳам айнан шу ҳафталик доирасида ўтказилди.

– Тадбир давомида Самарқанд шаҳридаги 80-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳарбий қисм хизматчилари билан бир сафда тарихий обидани зиёрат қилишди, – дейди лейтенант Шоҳруҳ Тожиев. – Бу ўзига хос аҳамиятга эга. Тадбирда ўқувчи ёшлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиш давомида ҳарбийлар билан суҳбат қилди. Буюк саркарда ҳаёт йўли, ҳарбий юришлари ҳақида билганларини сўзлаб берди. Ўзларини қизиқтирган саволарга жавоблар олишди.

Бахтиёр Мустанов.