Ўқувчилар дарсдан қочса, кимга чора кўрилади?

Мактабда ўқитувчи дарс машғулотига вақтида борса, лекин синфдаги ўқувчилар дарсдан қочиб кетган бўлса, кимга қандай чора кўрилади?
Қизиқ савол-а. Одатда бундай ҳолатда кўпчилик педагог ходимлар уларга нисбатан интизомий жазо қўлланилиш эҳтимолидан хавфсирашади.

Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши учун иш берувчи унга етарлича шароит яратиб бериши лозим.

Ўқувчининг дарс жараёнларида узлуксиз қатнашиш мажбурияти Халқ таълими вазирлигининг 2022 йилдаги тегишли буйруғига кўра ана шу ўқувчи ота-онасининг зиммасига юклатилган. Яъни ота-она ўз боласини дсрсдан қочганлиги учун жавобгар.

Бунда тегишлича мактаб маъмурияти томонидан ўша қочиб кетган боланинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи ёки Миллий гвардия психолог-инспекторига хабар берилиб, шу ўқувчи билан тушунтириш ишлари олиб борилиши лозим.
Ўқитувчининг дарс ўта олмай бекор туриб қолиши учун эса, Меҳнат кодекси 266-моддаси 2-қисмига мувофиқ, унинг таъриф ставкаси (маоши) нинг камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади.