Ўқувчининг ўзлаштириши нега сусайди? Бунга сабаб бўлувчи қандай омиллар бор?
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ўқувчилар саломатлиги, уларнинг фанларни ўзлаштиришидаги салбий ўзгаришлар, ушбу ҳолатларнинг тиббий-психологик омилларини аниқ ташхислаш мақсадида тадбир ташкил этди.
Унга Оқдарё, Ургут, Нарпай ва Булунғур туманларидаги жами 40 та мактабнинг 410 нафар ўқувчиси, яъни бошланғич синфда қониқарли билимга эга бўлган ва юқори синфларга ўтиб, ўзлаштиришида муаммолар пайдо бўлаётган ўқувчилар жалб этилди.
Окулист, невропотолог, лор, педиатр, хирург, лаборатория, ультра товуш текширувларидан ўтаётган ўқувчилар психолог суҳбатида ҳам бўлмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Шодиева Оқдарё туманидаги 20-умумий ўртра таълим мактабида ташкил этилган худди шундай жараёнда иштирок этиб, бевосита ўқувчилар билан суҳбатлашди. Уларнинг ўзлаштиришни нега сусайтиргани, бунга сабаб бўлувчи омиллар, саломатликларидаги ўзгаришлар билан қизиқди.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.