Сентябрда қолдирилган дарслар ҳисобига, айрим ҳудудларда ўқувчилар қишки таътилдан эртароқ қайтишади

Халқ таълими бошқармаси вилоятининг бир нечта туманида ўқувчилар қишки таътилдан эртароқ қайтишини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган муҳим халқаро сиёсий тадбир муносабати билан Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларига, шунингдек, Оқдарё,Тойлоқ, Самарқанд туманларининг маҳаллий кенгашлари қарорлари ва Жомбой туман ҳокимлигининг тегишли фармойишига асосан, Самарқанд туманидаги 3 та (7, 23, 53-мактаблар), Тойлоқ туманидаги 5 та (11, 12, 15, 17, 59-мактаблар), Оқдарё туманидаги 5 та (25, 38, 39, 41, 48-мактаблар), Жомбой туманидаги 6 та (5, 6, 8, 22, 20 ва 44-мактаблар), сонли умумтаълим мактабларига 5-19 сентябрь кунлари навбатдан ташқари таътил берилган.

Қарорларда қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган.

Шунга кўра, муассасаларда 5, 6, 7, ва 8 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар кузги таътилнинг 4, 5, 7 ва 8 ноябрь кунлари ҳисобидан тўлдирилган.

9, 10, 12, 13, 14 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, (2023 йил 5, 6, 7, 9, 10, январь кунлари) жами 5 ўқиш куни.

2022 йилнинг 15, 16,17 сентябрь кунлари қолдирилган дарс машғулотлари ўрни 2023 йил баҳорги таътилнинг охирги 3 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилишини маълум қилинган.