Ўргансак арзийдиган тадбир

Исроилда давлат мустақиллиги арафасида оммавий тадбирлар ўтказиш анъанага айланган. Шулардан бири – Матбуот байрами доирасидаги мозаика ва расм чизиш танлови. Бу танлов чекка ҳудудларда оммалашган.

Кексалар, иқтидорли ёшлар, болалар аввал оилада ўзаро келишиб, мозаикадан рамкалар ичида турли мавзуларда полотнолар ясашади, айримлари расм чизади. Бу машқ бир ой, ҳатто ундан кўпроқ давом этади. Шу даврда бир-бириникига бориб, асарларнинг янада гўзал бўлиши юзасидан маслаҳат беришади.

Матбуот куни эса бирорта маҳалла ёки клуб фойесида бу асарлар намойиш этилади. Жамоат ташкилотлари, музей мутахассислари ва ишбилармонлар вакилларидан иборат ҳайъат ғолибларни аниқлаб, совғалар уюштиради, даврада иштирок этганлар қўшиқ айтиб, рақсга тушади. Бу ҳақидаги ахборотларни маҳаллий газета ва телевидениега беришар экан.