Ўрмон ёнғинлари сабаб Сан-Франциско осмони қизғиш тусга кирди
АҚШнинг ҳарбий соҳили тарихда ҳали дуч келмаган ёнғинлар кўлами билан тўқнаш келди. Биргина, Калифорния штатида ёнаётган ўрмонлар майдони 800 минг гектардан ошди. Сан-Францискодаги ҳолат Марс сайёраси билан таққосланмоқда.
Ўрмон ёнғинларидан азият чекаётган Орегон штати аҳолиси 8 сентябрь куни аланга ва тутун оқибатида осмон қизғиш тусга кирганининг гувоҳи бўлдилар. Штат губернатори Кейт Браун бу ҳодисани “бир авлод бир марта кўриши мумкин бўлган ҳодиса”, деб изоҳлади.
Орадан 24 соат ўтганидан сўнг шунга ўхшаш ҳолат Сан-Франциско, Лос-Анжелес, Окленд ва Калифорниянинг бошқа йирик шаҳарларида кўзатилди: осмон тўқ қизғиш рангга кирди.
Ҳаво сифатини назорат қилувчи маҳаллий агентлик ҳодисани қуйидагича изоҳлади: “Бу ўрмон ёнғинлари оқибатида тарқалаётган тутун сабабли содир бўлди. Кучли шамол бир неча кун давомида бу ерга қуюнларни ҳайдаб келди. Тутун зарралари кўк рангни тарқатиб юборади ва ернинг сариқ-қизғиш рангга киришига сабаб бўлади”.