АҚШда шатдаун туфайли авиарейслар оммавий бекор қилинмоқда
- 06.11.2025 16:58
- 5
- Хориж
АҚШ Транспорт вазирлиги мамлакатдаги энг йирик 40 та аэропортда рейслар сонини 10 фоизга қисқартиришини маълум қилди, деб хабар берди @nexta_live.
Ҳукумат фаолияти бир ойдан зиёд вақтдан бери тўхтаб турибди — бу тарихдаги энг узоқ шатдаун бўлди, ҳатто 2018 йилда Дональд Трампнинг биринчи муддатидаги танаффусдан ҳам узоқроқ.
Молиялашнинг тўхташи сабабли минглаб авиадиспетчерлар ва хавфсизлик хизматлари ходимлари маошсиз ишлашга мажбур, бу эса парвозларни бошқаришда узилишларга сабаб бўлди.
Чекловлар мамлакатнинг энг йирик ҳаво хабларига — Нью-Йорк, Вашингтон, Чикаго, Атланта, Лос-Анжелес ва Даллас аэропортларига таъсир қилди. Жами 1,8 мингта рейс бекор қилинади.
Теглар:
АҚШ