Ортиқча тўлов қайтарилади
Солиқдан ортиқча тўлов қилиб қўйганман. Солиқ органи бу суммани бошқа солиқ қарзларимни қоплашга автоматик тарзда ўзи ҳисобга оладими ёки ариза ёзишим керакми?
Санобар Муродова.
- Агар сизда бирор солиқ бўйича ортиқча тўлов аниқланса (масалан, нотўғри ҳисоб-китоб, техник хатолик ёки бошқа сабабларга кўра), солиқ органи бу ҳолатни ўзи мустақил равишда аниқлаши билан, агар солиқ қарзингиз мавжуд бўлса, ушбу ортиқча суммани сизнинг солиқ қарзингизни қоплашга автоматик равишда ўтказиши мумкин.
Бунда солиқ органи томонидан 10 кун ичида қарор қабул қилинади.
Бу иш сиздан алоҳида ариза талаб қилмасдан амалга оширилиши мумкин.
Аммо сиз солиқ органи бу ортиқча тўловни ўз вақтида аниқламади, деб ҳисобласангиз ёки ўз хоҳишингиз билан уни бошқа мақсадга (масалан, кейинги ой учун аванс, бошқа турдаги солиқ қарзини ёпиш ва ҳ.к.) йўналтирмоқчи бўлсангиз, унда сиз ёзма ариза топширишингиз мумкин.
Ариза олинган кундан бошлаб 10 кун ичида солиқ органи қарор чиқаради.
Саволга вилоят солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Бекзод Салиев жавоб берди.