Ота-она жавобгар бўлди

Ота-оналар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга тушунтириш берилмоқда. Афсуски, бу каби чора-тадбирларга қарамасдан вояга етмаганлар томонидан темирйўл билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда. 
Жумладан, йил бошидан буён Пахтачи туманининг темирйўлга яқин ҳудудларида ўсмир ёшдаги болалар иштирокида 2 та ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Уларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси бўйича ҳужжатлар жамланиб, туман ҳокимлигига юборилди.

Зафар ДАМИНОВ,
вилоят ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлими инспектори.