“Овози Самарқанд”нинг кеча ва бугуни

“Овози Самарқанд” газетасининг “Овози Самарқанд: дирўз ва имрўз” (Овози Самарқанд: кеча ва бугун) рисоласи Тошкент шаҳридаги “VNESHINVESTPROM” нашриётида нашрдан чиқди.
Таҳририят жамоаси яқинда газетанинг 30 йиллигини нишонлаган эди. Мазкур китобда газета яратилиши тарихи, унда ишлаган журналистлар, таҳририятнинг бугунги куни ҳақида ёзилган.
Китобда “Овози Самарқанд” газетасига заҳматли меҳнатлари сингган Нор Остонзода, Ғофуржон Маҳмудов, Хурсанд Жумаев, Ҳазрат Сабоҳий, Адаш Истад, Озоджон Хидиров, Шавкат Баҳромов, Тошқул Азимов, Зоҳир Ҳасанзода, Бахтиёр Жумаев, Гулчеҳра Ҳалимова, Баҳодир Раҳмонов сингари қатор журналистлар ҳақида маълумот ва уларнинг мақолалари келтирилган.
Китоб саҳифаларида газета билан доимий ҳамкорлик қилиб келаётган таниқли олимлар, ёзувчилар, тажрибали ўқитувчилар ва турли касб эгаларининг дил сўзлари чоп этилган.
Газета мухбирлари эришган ютуқлар, таҳририятнинг бугунги ижодий жамоаси ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.