Самарқандда МИБ орқали банклар фойдасига 626 миллиард сўм ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда банк ундирувлари бўйича жами 1,5 триллион сўмлик 51 мингдан ортиқ ижро ишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, шундан 626 миллиард сўмлик 23 минг 463 та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланган.
Шунингдек, 203,8 миллиард сўмлик 565 та гаровдаги мулклар аукцион савдосига чиқарилган ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан, қарздор корхонадан банк фойдасига 9,3 миллиард сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилиб, гаровдаги нотурар бинолар хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилмоқда.
Ҳозирда хатланган гаров мулклари электрон онлайн-аукцион савдосига қўйилмоқда.