Ўзбекистон давлат қарзи қарийб 860 миллион долларга кўпайди
- 08.09.2021 09:39
- 52
- Иқтисодиёт
Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига 24,2 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳисоботида кўрсатилган.
Давлат қарзи қолдиғи жорий йил бошига нисбатан 858,6 миллион долларга ёки 3,7 фоизга ошган:
- давлат ташқи қарзи қолдиғи – 21,8 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 34,7 фоизни;
- давлат ички қарзи қолдиғи – 2,4 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат қарзи қолдиғи 858,6 миллион долларга ошиши Ўзбекистон Республикаси номидан ва давлат кафолати остида инвестиция лойиҳаларини ва давлат бюджети дефицитини молиялаштириш учун ташқи ва ички манбалардан жалб қилинган қарз маблағларининг ўзлаштирилиши, қарз мажбуриятлари бўйича асосий қарзнинг сўндирилиши ҳамда давлат қарзи портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.