Ўзбекистонда 1 038 575 та коронавирус тести ўтказилди
- 22.06.2020 17:55
- 37
- COVID-19
Бу ҳақда СЭО агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълумот берди:
Жами 6358 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланган, 4377 (69 %) нафар бемор тўлиқ соғайган, 1962 нафари даволанмоқда.
Даволанаётган беморларнинг касаллик даражасига кўра ҳолати:
➖ 3 нафари — ўта оғир;
➖ 15 нафари — оғир;
➖ 125 нафари — ўрта оғир;
➖ 1819 нафари — қониқарли ҳолатда;
➖ 68 нафарида пневмония аниқланган.
Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 59 540 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Жумладан,
➖ уй шароитида — 36 655 нафар фуқаро;
➖ стационар шароитда — 22 885 нафар фуқаро карантинга олинган.
Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 17 600 та, эпид мавсум давомида 1 038 575 та тест синови ўтказилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа