Ўзбекистондаги университетларга ҳам муддатидан олдин талаба бўлиш мумкин

Рухшона Қиличбоева Самарқанд шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида 11-синфда ўқийди. Яқинда у инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича IELTS имтиҳонидан 6 балл олди.

Айни пайтда Рухшона Тошкент шаҳридаги Япония Рақамлаштириш университети ҳамда Халқаро Рақамлаштириш университетлари имтиҳонларидан юқори натижаларни қўлга киритиб, муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди.

Эслатиб ўтамизў, бугунги кунда Ўзбекистонда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Жанубий Корея, Россия, Сингапур ва Ҳиндистоннинг етакчи университетларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Сўнгги 6-7 йилда мамлакатимизда 10 дан ортиқ янги олий таълим муассасаси ҳамда 20 га яқин нуфузли хорижий олий ўқув юртининг филиаллари ташкил этилган.

Мамлакатимиздаги хорижий ва хусусий университетларда ҳам кузги, баҳорги ва ёзги қабуллар амалга оширилмоқда.