Ўзбекистондан 3928 дона тарихий тангалар олиб чиқиб кетилишининг олди олинди

Маълумки, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига асосан 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.

Нумизматика ашёлари ҳам маданий бойликлар тоифасига киритилган бўлиб, республикамиз божхоначилари томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 97 та ҳолатда шу турдаги маданий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир ҳолатлар фош этилган. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди.

Натижада қиймати 154,8 млн. сўмлик 3928 дона тарихий тангаларнинг олиб чиқиб кетилиши олди олинди.