Ўзбекистондан Буюк Британия бозорига тизимли равишда қовун экспорти бошланди
- 18.09.2024 16:18
- 27
- Иқтисодиёт
Биринчи марта Ўзбекистондан Британия бозорига қовун экспорти тизимли равишда бошланди, деб хабар беради EastFruit.
Буюк Британиянинг "Lemar Food LTD" компаниясига Ўзбекистондан экспорт қилувчи “Agricultural Products Export” МЧЖ томонидан умумий ҳажми 10 тонна бўлган партия етказиб берилди.
“Дунё” ахборот агентлиги ёзишича, британияликлар ўзбек қовунининг ўзига хос таъмини ҳис қилиб бўлган – авваллари у Британия бозорига синов тариқасида етказиб берилган бўлса, эндиликда маҳаллий истеъмолчилар бу ширин маҳсулотдан доимий равишда баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасидан маълум қилишларича, айни пайтда Британиянинг импорт қилувчи компаниялари билан мамлакатимиздан етказиб берилаётган маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.