Ўзбекистонлик талаба Полшада ЙТҲга учради

Ўзбекистоннинг Полшадаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 8 январь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси И.Р. кўп сонли жароҳатлар билан, оғир аҳволда Варшава шаҳридаги Миллий мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий институти марказий клиник шифохонасининг интенсив терапия клиник бўлинмасига ётқизилган ва муолажа олмоқда. Бу ҳақда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар қилди.

ЙТҲ бўйича Варшава шаҳрида полиция тергов тадбирларини олиб бормоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, И.Р. университетлардан бирининг талабаси ҳисобланади.

Элчихона Консуллик бўлими вакиллари клиникага бориб, беморнинг ҳолидан хабар олдилар ва ҳамюртимизнинг қариндошларини қидиришмоқда.