Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 43 миллиард доллардан ошди
- 08.11.2024 15:20
- 13
- Долзарб

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари октябрь ойида 2 миллиард долларга ошиб, 43,14 миллиард долларга етди. Бу статистика юритиб келинаётган 2013 йилдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Захиралар кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда - июлда 1,06 миллиард долларга, августда - 1,75 миллиард долларга, сентябрда - 1,98 миллиард долларга, октябрда эса 2 миллиард долларга ошган.
Шунингдек, ўтган ойда хорижий валюта захиралари 511 миллион долларга ошган - 8,709 миллиарддан 9,220 миллиард долларгача. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолмоқда - 12 миллион троя унцияси (367 тонна).
Олтин захиралари қиймати 1,44 миллиард долларга ошиб, 33,36 миллиард долларга етган.
Теглар:
олтин
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- Бугун, 12:59
- Хориж
Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон
- Бугун, 11:59
- Таълим
Анжир қаришнинг олдини олади
- 15/08, 19:39
- Саломатлик