"Ўзгидромет" тезкор ахборот билан чиқди: Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда
Унда айтилишича, 16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17–19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17–19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, 17–18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида кучли бўлади.
16–18 февралда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
18–19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари -3...-8 даражагача, кундуз кунлари 0...-3 даражагача совуқ бўлади. Шимолда 17–19 февраль кунлари ҳарорат кечалари 13-16 даражагача, кундуз кунлари 5-8 даражагача пасаяди.