Паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Фармон билан йўқотилган паспорт ўрнига паспорт бериш тартиби белгиланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот"канали.
Унга мувофиқ паспортини йўқотган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) хабар бериши лозим.
Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортларини йўқотиб қўйсалар, паспорт яроқсиз ҳолга келса ёки унинг амал қилиш муддати тугаса Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини олиш учун консуллик ваколатхонасига мурожаат этади.
Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар йўқотилганлиги тўғрисида ишлар органлари томонидан маълумотнома берилади.
Паспорти ўғирлаб кетилган шахслар, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахслар ва табий офатлар натижасида паспортлари йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилмайдилар.
Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани хақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида унга янги паспорт берилади. Бу муддат яна бир ойга узайтирилиши, истисно тариқасида бундай аризаларни кўриб чиқиш муддати олти ойгача чўзилиши мумкин.