Паст Дарғомда 145 гектарлик иссиқхона ташкил этилади
- 21.06.2021 09:30
- 71
- Иқтисодиёт
Президентимизнинг вилоятимизга ташрифида берилган топшириққа асосан “Жомбой кўчатчилик томорқа хизмати” корхонаси базасида хўжалик ҳисобидаги томорқачиликни ривожлантириш илмий-амалий ўқув марказини, йил якунигача Булунғур, Пайариқ, Иштихон ва Ургут туманларида томорқа хизмати корхоналари фаолияти кластер усулида ташкил этилади.
Эҳтиёжманд аҳоли учун арзон кўп қаватли уй-жойларни қуриш мақсадида Паст Дарғом тумани марказида 5 гектар ҳамда туманнинг “С.Маллаев” ҳудудида 140 гектарда иссиқхона ташкил этилади. “Ўзбекистон” ҳудудида 5 гектарда мебель ва бетон қудуқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда “Дўстлик” ҳудудида 100 гектарда саноат зонасини ташкил этиш учун суғориладиган ер майдонлари ажратиш масаласи ўрганилади.